Saytga kirish A'zo bo'lish
Biz telegramda...
';
Hikoyalar | дустим ва хотиним
Ўқинг! Бундай
Мунофиқларга қанақа жазо тайинлаш
керак ? Имомнинг аёлини ўйнаши ёхуд бир
иллат изидан . . . ! ! ! Инсон дунёга
келиб яшай бошларкан, хар кимнинг
олдига қўйган мақсади турлича .
Кимдир юқори чўққиларга эришишни
истайди , кимдир фақат ўз манфаатини ўйлайди,
яна кимдир инсонларга
нафим тегсин деб яшайди . . .
Орамизда шундай одамлар хам борки ,
беш кунлик дунёни фақат кайфу
сафодан иборат деб ўйлаб, қалб
кўзлари берк юради . . . Токи уларга бир зарба
бўлмас экан бу кўзлар кўра
олмай юраверади. Ахмад ва унинг
дўсти Воил қилаётган ишлари хақида
ўйламайдиган , Аллохдан
қўрқмайдиган йигитлар эди . . . Бир
куни Воил дўсти Ахмадга масжид имомининг
аёли билан танишиб
қолгани хақида гапириб берди . . . - "У
мени уйига таклиф қилди . Мен уни
эри тўсатдан келиб қолишидан
қўрқяпман. Нима деб ўйлайсан,
намоздан кейин имом билан бироз вақт гаплашиб
ўтирсанг - чи . . .? Уни
бироз вақтини олиб , чалғитиб , уйига
вақтлироқ боришидан тўсиб
турардинг . . . ” деб таклиф берди .
Ахмад мийиғида кулиб, "Майли
дўстим, сени илтимосинг ерда қолмасин” , -
деди . Намоздан сўнг
Ахмад имомни олдига бориб,
саломлашди. Бирга ўтиришни таклиф
қилиб, сухбатлаша бошлади . Бироз
сухбатлашиб ўтиришгач , имом уйига
кетишга чоғланди. Ахмад имом билан хайрлашиб
бўлгач Воилга қўнғироқ
қилиб, имом уйига қайтаётгани
хақида хабар берди. Бир оздан сўнг
Воил дўсти Ахмадни олдига қайтиб
келди ва нималар бўлганини мароқ
билан сўзлаб берди . . . Шу зайлда орадан бир
неча ойлар ўтди . . . Ахмад
ва имом ўртасида эса ишонч, дўстлик
пайдо бўла бошлади . У имом билан
кўп вақтини бирга ўтказадиган
бўлди. Бир куни Ахмад бечора имомга
аёли унга билдирмасдан нималар қилаётганини ,
бор хақиқатни айтиб
беришга қарор қилди. Имомни олдига
бориб: "Шайх , очиғини айтадиган
бўлсам мен сиз билан Аллох учун
вақтимни бирга ўтказмаётган эдим .
Мен сиз билан дўстимни айбини ёпиш учун бирга
эдим . Чунки сизни
аёлингиз у билан сизга хиёнат
қилаяпти . . .” Шайх нима деб жавоб
берганини биласизми? - ”Мен
уйланмаганман !!! ” деди . Имом
нималар деяпти ? . . . Нима мени алдамоқчими ?
Вазиятдан шундай
чиқиб кетмоқчи- ми? Йўқ йўқ , умрида
ёлғон гапирмаган одам энди ёлғон
гапирармиди. Юзида хаттоки бирор
хадик ўзгариш бўлгани йўқ - ку . . .
Имомнинг бу гапи Ахмад учун қаттиқ зарба
бўлди. Нега Воил имомни
уйланмаганини билган холда ундан
бундай қилишини сўради . . . Кўз олди
қоронғулашди . . . Хаёллари жавоб
ахтара тезлик ила хар бурчакка
кириб чиқди . . . Энг ёмон қўрққани . . . Ха, ха, энг
қўрққани гумони хақиқат
бўлиб чиқди . . . « Дўсти» хиёнат
қилаётган , хиёнат қилинаётган аёл -
ўзининг аёли эди . . .Кечагина
” дўсти”га қалқон мисол туриб бериб ,
бир аёлнинг хиёнатига рози бўлаётган инсон
холати . . . Била
туриб имомнинг кўзини шамғалат
қилишга уринган инсон холати . . . У
эмас балки ўзининг кўзини шамғалат
қилиб кетишди . . . Балки бу ўзининг
хам хиёнатларига берилган бир жазодир , балки
даюсларча аёлини
асрай олмаганининг жазосидир . . .
Балки дўстини қинғир йўлдан

қайтармагани учундир . . . Неки
бўлганда хам жамиятимиздаги
бундай иллатлардан огох бўлишимиз, шунчаки
кўз юмиб кетмасдан
қайтишимиз , қайтаришимиз
даркор . . . ! ! ! Хадиси шарифда
Росулуллох (соллаллоху алайхи
васаллам ): "Кимки бирон ёмон ишни
кўрса, қўли билан қайтарсин , қўлидан келмаса
тили билан қайтарсин, буни
хам қила олмаса қалби билан
қайтарсин ” деганлар. Жамиятда
бундай илллатлар бўлар экан буларга
биз , керак бўлса хар биримиз
сабабчимиз . Суннатга мувофиқ хар биримиз
бунга ўзимизни масъул
билиб огох бўлмас, огохлантирмас
эканмиз иллатлар илдиз отишда
давом этаверади .
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Er xotin munosabatlari
Yozdi: * PakO [Y] (7 Dek 2017, 21:38)
Ko'rilgan: 2775
Reyting: 0
*0 | 0*

Fikrlar: (1)
*Xabar:

Xabar yozish uchun a'zo bo'ling yoki saytga kiring!
* ZertaDoD (8 Dek 2017, 19:03)
Faqat vaqt davo
Saytda: 248 | Foydalanuvchilar: 3619 +9